2024-10-05 17:13
Мусибат сабабларидан бири инсон ғафлатда бўлиб, Аллоҳни унутишидир Аллоҳ таоло бандани ғафлатдан чиқиб, Аллоҳга юзланиши учун мусибат юборади¹.
{Бизнинг бало-офатларимиз келганида тавба-тазарру қилганларида эди...?!}
Анъом: 43.
1. Яъни, кўпинча банданинг ўзи Аллоҳга қайтишни ва жаннат амалларини қилиб, дўзах амалларидан четланишни хоҳлайди. Лекин дунё ва унинг алдовчи лаззатлари билан машғул бўлиб, Аллоҳга қайтолмай юради. Шунда Аллоҳ таоло бир мусибат юбориб бандани ғафлатдан чиқаради.